Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка давлатлари ташкилоти Венесуэладаги президент сайловлари натижаларини тан олмади
Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) Венесуэлада 20 май куни ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмайди. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Луис Альмагро маълум қилди.
Сайловлар натижаларига кўра амалдаги президент Николас Мадуро лавозимини сақлаб қолди.
“Биз Николас Мадурони Венесуэланинг қонуний президенти деб тан олмаймиз. Мамлакатга қонунчиликка асосланган сайлов тизимини ярата оладиган муваққат ҳукумат керак”, деб ёзган Альмагро.
“20 май Америкалардаги демократия учун беномус кун бўлди. Диктатор Николас Мадуро ўзининг тоталитар тузумини демократия деб аталган кийим билан муваффақиятсиз ясантирмоқчи бўлди”, деб ёзган Альмагро.
Аввалроқ кўплаб давлатлар Венесуэладаги сайловлар натижаларини тан олмасликларини маълум қилишди. Шунга кўра, Аргентина, Бразилия, Канада, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гайана, Гондурас, Мексика, Панама, Парагвай, Перу ва Сент-Люсия ҳукуматлари Венесуэла билан дипломатик муносабатлар даражасини пайсатиришга келишиб олган. Бунда Каракасдан элчилар чақиртириб олинади, Венесуэла элчиларига эса норозилик билдирилади.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026