Жаҳон | 22:39 / 22.05.2018
4839
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландияда ботинка кўринишида меҳмонхона пайдо бўлди

Фото: tripadvisor.com

Янги Зеландияда ботинка кўринишида меҳмонхона қурилди. Бу ҳақда The Sun нашри маълум қилди.  

Антиқа меҳмонхона эр-хотин Стив ва Жуди Ричардс томонидан қурилган. Уларнинг айтишича, меҳмонхона қурилишига 1 йилгина вақт кетган.

“Биз доимо нимадир қилиш керак бўлса, буни ҳазил-мутойиба билан қилиш керак деб ҳисоблаймиз. Фикримча, бу одамларни яқинлаштириш учун ажойиб усулдир”, деб айтган Жуди Ричардс. 

Янги меҳмонхона ўрмонзорда жойлашган ва унда телевизор тополмайсиз. Шунингдек, меҳмонхонада романтик кечалар учун камин ва сойчага эга ички боғ бор.  Уй мижозларга бир куни учун 205 фунт стерлингдан берилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид