Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google компанияси миллионлаб фойдаланувчилар ортидан айғоқчилик қилгани фош бўлди
Фото: Jason Lee / Reuters
Буюк Британия суди Google компаниясига қарши жамоавий шикоятни кўриб чиқади. Шикоятда iPhone тутувчи 4,4 млн киши компанияни айғоқчиликда ва шахсий маълумот йиғишда айблаган.
Адвокат Ричард Ллойднинг айтишича, 2011 йил августидан 2012 йил февралигача Google Apple’нинг Safari браузеридаги хавфсизлик созланмаларини четлаб ўтган. Шу тариқа компания ўз рекламасини аҳолининг маълум қатламларига қаратмоқчи бўлган. Google бунда фойдаланувчиларни “футбол ишқибозлари” ва “ҳаваскорлар”га бўлган.
Google’дан ноқонуний иши учун 3,2 млрд фунт стерлинг тўлаш талаб қилинмоқда.
Google’да таъкидланишича, маълумотлар учинчи томонларга берилмаган, улар бўйича аниқ одамни аниқлаб бўлмайди.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
21:07 / 06.04.2026