Жамият | 19:50 / 22.05.2018
10251
4 дақиқада ўқилади

Маҳаллалардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммолар қачон ва ким томонидан ҳал этилади?

Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилда илк марта Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловлар ўтказилганидан кўпчилик яхши хабардор. Унда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 137 нафар номзод туман Кенгаши депутати деган мақомга эга бўлди. Хўш, бугунги кунда, Тошкент шаҳар туман Кенгашларига сайланган депутатлар давлатимиз раҳбари кўп бора қайд этганларидек, халқнинг ичига кириб, аҳолининг дарду-ташвиши билан яшай оляптиларми?

ЎзЛиДеП матбуот хизмати томонидан ташкил этилган “Депутатнинг бир куни” лойиҳаси орқали мазкур саволларга биргаликда жавоб излаймиз. Ушбу лойиҳанинг мақсади ҳам айнан Тошкент шаҳар туман Кенгашларидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи вакилларининг иш фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат.

Гарчи Тошкент шаҳар Халқ депутатлари туман Кенгашларига сайланган депутатлар иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, улар ўз ваколати доирасида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш юзасидан қизғин иш жараёнларини бошлаб юборишган.

“Депутатнинг бир куни” лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси мана шундай фаол депутатларимиздан бири — Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Ёрқин Зокировдир. “Беҳизор” маҳалласидан сайланган депутат ҳар жума куни аҳоли билан бевосита суҳбатда бўлиб, у ердаги муаммоларни биргаликда ҳал қилишда бор куч ва ғайратини ишга солиб келмоқда.

Жамоамиз депутат билан биргаликда ушбу маҳаллага кўп йиллардан бери йиғилиб қолган масалаларни ўрганиш мақсадида аҳоли билан суҳбатда бўлди.

Яшнобод тумани, “Беҳизор” маҳалласидаги аксарият уйлар 1966 йилги зилзиладан кейин қурилган. Кўчаларга ўрнатилган симёғочлар эса аллақачон хизматини ўтаб бўлган. Бу ҳам етмаганидек, ёритиш масаласи ҳам мана бир неча йилдирки, пайсалга солиниб, аҳоли ихтиёрига топшириб қўйилган. Кўчалардаги симёғочларни алмаштириш ва ёритиш масаласида ёрдам сўраб маҳалла фаоллари депутатга мурожаат қилишганди.

“Кўпригимиз кичкина, ҳаттоки аравача ҳам сиғмайди. Лекин қиш фаслида у ердан ўтиш жуда азоб. Биласизми, кўприкдан ўтаман деб анча одамлар йиқилиб ҳам тушди. Шу кўчадан ёш болалар мактабга боради, боғчага боради. Сабаби қисқа йўл бўлганлиги учун айланиб ўтишдан кўра шу йўлни афзал деб билишади. Шу кўприкни бетон кўприк қилиб тўсиқлар ўрнатиб беришса, хурсанд бўлардик. Ҳокимиятга ва бошқа ташкилотларга мурожаат қилдик, ҳеч қандай натижа бўлмаяпти”, дейди маҳалла аҳли.

Шаҳноза бундан 14 йил аввал Яшнобод туманидаги “Беҳизор” маҳалласида яшовчи Эшматовлар оиласига келин бўлиб тушган эди. Орадан ўтган йиллар давомида ёш оила ўзидан кўпайиб, тўртта фарзанд кўрди. Оила аъзоларида уй-жой харид қилишга имконият йўқлиги боис кичик ҳовлида уч овсин 12 нафар бола кун кечирмоқда. Ака-укалар яхши яшаш учун нима қилиш ҳақида бош қотириб, маслаҳат қилиб юришганда, Президентимиз ташаббуси билан арзон уй-жойлар қуриш бошланди.

Бундай уйларнинг биринчи босқичида етарлича маблағи бўлмагани учун Эшматовлар оиласи рўйхатдан тушиб қолди. Шунда улар депутатга мурожаат қилишга мажбур бўлдилар.

Ушбу масалаларни ҳал қилишда ёрдам сўраб маҳалла аҳолиси Яшнобод туман кенгаши депутати Ёрқин Зокировга мурожаат қилди.

Бу борада батафсил маълумотни видеолавҳа орқали билиб олишингиз мумкин

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид