Жаҳон | 21:10 / 22.05.2018
13780
1 дақиқада ўқилади

Покистонда аномал иссиқ туфайли 65 киши ҳалок бўлди

Akhtar Soomro/Reuters

Покистонда 3 кундан буён давом этаётган аномал иссиқ туфайли ҳалок бўлганлар сони 65 нафарга етди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Маҳаллий синоптиклар маълумотларига кўра, Карачи шаҳрида иссиқ ҳарорат 44 даражага кўтарилган.

Қайд этилишича, вазият шаҳарларда электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар туфайли янада оғирлашмоқда.

Одамларга кундуз кунлари кўчага камроқ чиқиш ва кўпроқ сув ичиш тавсия қилинмоқда.

Мавзуга оид