Бош прокуратура ноқонуний муомалага киритилган қанча доллар ва сўм олиб қўйилганини маълум қилди
Департамент органлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида солиқ базасини кенгайтириш ва уни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини аниқлаш, валюта маблағларининг ноқонуний айланмасига барҳам бериш, жиноий даромадларни легаллаштиришга ҳамда коррупцияга ва «хуфиёна» иқтисодиётга қарши курашиш, шу билан бирга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, соҳа ходимлари томонидан жойларда қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан давлат рўйхатидан ўтмасдан шуғулланиб келган шахсларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиши натижасида 1 391 нафар шахсларнинг фаолиятига қонуний тус берилиб, уларда 1 452та янги иш ўринлари яратилди.
Жиноятларни бевосита тезкор йўллар билан аниқлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ишлари кучайтирилди.
Тезкор тадбирлар натижасида 20 723та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 1 361та жиноятлар фош этилди ва 1 354та маъмурий ишлар юритилди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ 202 та жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, ҳисобланган маблағлар ва аниқланган зарар миқдори 525,5 млрд сўмни, ундирилгани 160,4 млрд сўмни ташкил қилди.
Шу жумладан, бюджетга 303,3 млрд сўм қўшимча маблағлар ҳисобланиб, 112,4 млрд сўмининг ундирилиши таъминланган.
Шунингдек, хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида кенг қамровли тезкор тадбирлар ўтказилиб, натижада, жами 1099 та қонунбузилишлар аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан ноқонуний муомалага киритилган 1 млн 350 минг АҚШ доллари ва 3 млрд 200 млн сўм ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мавзуга оид
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
11:36 / 04.08.2024
Bitcoin ва доллар арзонлашди, олтин қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
21:38 / 10.07.2024