Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фирибгарлик учун жазо ўтаётган маҳкум яна фирибгарлик қилди
Шу йилнинг 20 май куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида мактаб ўқитувчиси Н.Ш. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У жорий йилнинг январь ойида номаълум шахс ўзининг мобиль телефонига қўнғироқ қилганлиги ва ўзини Навоий вилоятида яшовчи Азиз Умидов деб таништириб, ҳозирда Наманган вилояти Поп туманидаги ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган турмуш ўртоғи Р.Р.ни муддатидан олдин озодликка чиқариб беришини, бунинг эвазига 2.800 АҚШ долларни йўловчи такси орқали Бухоро шаҳрига юборишини айтган.
Шундан сўнг Н.Ш. номаълум ҳайдовчи орқали пулни бериб юборган. Натижада номаълум шахс берган ваъдасини бажармаганлигини маълум қилганлиги кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни ҳозирда Бухоро вилояти ЖИЭКда жазо муддатини ўтаётган Ж.Т. содир этганлиги аниқланган.
Мавзуга оид
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
10:01 / 19.06.2026
Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ йирик фирибгарликлар фош этилди
08:40 / 19.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
11:25 / 17.06.2026