09:58 / 23.05.2018
5740

Фуқаролик ишлари бўйича судларда 79 449та фуқаролик ишлари кўрилган – Бош прокуратура

Фото: Pixabay

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш йўналиши бўйича жорий йилнинг 4 ойи давомида қатор ишлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг биринчи ва юқори инстанцияларида 79 449та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, шундан 19 524тасида прокурор иштироки таъминланган.

Судлар томонидан ўтган давр мобайнида фуқаролар ҳамда давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб киритилган 4,4 млрд сўмга яқин 577та прокурор даъво аризалари кўриб чиқилиб, улардан 4,3 млрд сўмлик 558та даъво аризалар қаноатлантирилган.

Судда кўрилган ишларнинг 474таси бўйича чиқарилган суд қарорлари прокурор протестларига асосан қонунга мувофиқлаштирилган.

Жумладан, даъвогар А.нинг жавобгар “UZCHASYS” МЧЖга нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво талаблари қуйи судлар томонидан рад қилинган. Бош прокуратуранинг назорат тартибидаги протестига асосан Олий суднинг 19.02.2018 йилдаги ажрими билан фуқаро А. ишга тикланди ва мажбурий прогул учун иш ҳақлари ундирилди.

Top