Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Ин билан учрашув кейинроқ ўтиши ҳам мумкинлигини айтди
Фото: Pablo Martinez Monsivais / AP
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув қандайдир сабабларга кўра июнда ўтмаса, унда бошқа вақт ўтиши мумкинлигини айтди. Трамп учрашув белгиланган вақтда ўтмаслигига имконият катталигини айтган.
Трамп бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан Оқ уйдаги учрашуви вақтида айтиб ўтган. “Биз баъзи шартлар бажарилишини истаймиз ва ўйлайманки, улар бажарилади. Агар бу юз бермаса, унда учрашув ҳам бўлмайди”, деб айтган Трамп.
“Шимолий Кореяда буюк давлат бўлишга имконият бор ва ўйлайманки, улар бу имкониятдан фойдаланиб қолишади – яқин фурсатда улар буни истаётганлари ёки йўқлигини билиб оламиз”, деб қўшимча қилган Трамп.
Аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Сингапурда 12 июнда ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026