Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш тадбиркорнинг ҳиммати ёхуд Олтиариқда инновацион муассаса фойдаланишга шай ҳолда
Доно халқимиз “Тадбиркор – элга мададкор” деб бежиз айтмаган. Тадбиркорга имконият берилса, унга етарли шарт-шароитлар яратиб берилиши оқибати чиройли вамарали натижаларни тақдим этишига омил бўлишини тарих ҳам бугуннинг куни ҳам исботлаб бера олади. Келинг, шу ўринда Олтиариқдан гаплашайлик. Олтиариқлик ёш тадбиркорнинг олиб бораётган хатти-ҳаракатлари бизни эътиборимизни ўзига тортди ва тадбиркорга олиб бораётган ободонлаштириш ишларидан воқиф бўлиш баҳонасида тадбиркорга “Ҳорманг” дейишни лозим топдик.
Тадбиркор М.Абдураҳмонов “Smart Kids Oltiariq” МЧЖнинг раҳбари бўлиб, чамаси 15 йиллар қаровсиз ҳолда қолган Олтиариқ тумани Қапчуғай ШФЙ Шарқ тонги кўчасида жойлашган “Олтиариқ”МЧЖга қарашли, авваллари 44-болалар боғча бўлган, аммо таъмирталаб ҳолда фойдаланишсиз турган бинони сотиб олган ва мазкур масканни қисқа фурсат ичида инновацион муассасага айлантирмоқда. Аҳамиятли томони шундаки, муассасанинг тайёрлаш режасига кўра жами ҳисобда 3.800.000.000 сўмлик қурилиш лойиҳаси тузиб чиқилган ва бунинг 2.850.000.000 сўми банкдан кредит олиб, қолган қисмини тадбиркор ўз ҳисобидан сафарбар қилмоқда.
Муассаса ҳақида биз ўрганган маълумотлар бизни қувонтирди, ёшларни тарбиясига, таҳсилига мана шундай эътибор қаратилиши ҳам мумкин экан-ку, деб хурсанд бўлади киши.
Маълумотларга қараганда “Smart Kids Oltiariq” мактабгача таълим муассасасида яратилаётган шароитлар бошқалардан фарқли ўлароқ инновацион лойиҳалаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда. Боланинг тарбияси ва таълим олиши учун етарли барча шарт-шароитлар жуда яхши даражада бўлиб, болалар бу масканда мақсадли таълим олишлари кўзда тутилган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, муассаса чет тилларига ихтисослашган бўлиб, тарбияланувчилари ўқувчининг ўзлаштириш имкониятларидан келиб чиқиб гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилиши кўзда тутилмоқда. Боиси муассаса тарбияланувчилари чет тилларини ҳам муносиб тарзда ўрганади.чет тилини ўрганишда ҳам ўзига хос инновацион услублардан фойдаланилиши режага киритилган.
“Биз буюк сиймоларнинг авлодларимиз. Дунё илм бешигини тебратган алломаларнинг зурриётимиз. Шундай экан, биз уларга муносиб ворислар бўлишимиз ва мана шундай ворисларни тарбиялашимиз зарур ва авлодлик бурчимиз ҳамдир”, – дейди ёш тадбиркор М.Абдураҳмонов.
Масканни ўрганиш асносида бизни эътиборимиз тортган яна бир ҳолат болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий тарзда инновацион лойиҳа асосида ўргатилиши бўлди. гап шундаки, муассасанинг амалий машғулотлар майдонида махсус автодром бўлиб, унда болалар махсус машиначаларни минган ҳолда йўл қоидаларини ўрганишади, айримлари эса табиий ишлаб турадиган светофорлар ёрдамида пиёдалар йўлакчасидан кесиб ўтишни ва ҳоказоларни ўрганиши мумкин бўлади.
Муассасанинг ҳар бир хонасига кирилса бир нечтадан замонавий кузатув камералари ўрнатилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бунга ҳаттоки таомланиш хонасидан тортиб, тарбиячи ва тарбияланувчилар кириши мумкин бўлган барча хоналарда шоҳид бўлиш мумкин. Бунинг сабабини сўраганимизда “ОАВ орқали ўқувчиларга таҳдид солингани, болани руҳан чўкишига сабаб бўлган ҳолатлар айтилинмоқда. Бизнинг масканда бундай ҳолатлар мутлақо бўлмаслиги, болалар ҳуқуқ ва хавфсизликлари тўлалигича ҳимояланиши ҳамда тарбиячиларни назорати тўлиқ қамраб олиниши учун”, – деб жавоб беришди муассасанинг бўлажак мудираси Дилдора Атақўзиева.
Юқоридаги ҳолат ҳам кишини қувонтирадики, тарбиячи ва ўқитувчилар ўзларига юкланган вазифани энг камида тўлиқ бажарадилар. Дарс ўтиш асносида сусткашликка йўл қўймаяптими, болаларга психологик босим ўтказмаяптими сингариларни раҳбарият бевосита кузатиб боради ва бунга кўра чора кўради. Бу эса, таълим-тарбиядаги шаффофликнинг кафолатидир.
Маълум бўлишича, муассаса ҳозирда фойдаланишга деярли тайёр бўлиб, 1-июн халқаро болалар кунида болаларга туҳфа тариқасида очилиш маросими қилиниши режалаштирилмоқда. Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, мазкур лойиҳа Тадбир М.Абдураҳмонов, Б.Мадумаров ва Д.Атақўзиеваларнинг лойиҳаси бўлиб, бу инновацион тарбия услубининг биринчи босқичи саналади. Келгусида ушбу ишбилармонлар ўзларининг навбатдаги лойиҳаларини ҳам амалда татбиқ этиш орқали Ватанимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўшишни шараф биладилар.
Б.Мадумаровнинг таъкидлашига қараганда масканда фаолият олиб борадиган ҳар бир ходим ва ходималар муассасанинг ихтисослашган йўналишидан воқиф ва хабардор бўлишлари лозим. Чунки бу масканнинг ҳар бир аъзоси интеллектуал салоҳиятли бўлиши керак.
“Ёшларни тарбияси таълимига юқори даражада эътибор қаратилса, умид қиламизки келгусида ҳам юртимиздан Фарғонийлар, Марғинонийлар, Яссавийлар чиқади. Жонажон давлатимиз нуфузи жаҳон узра янада кенгроқ ва баландор бўлади”, – дейди мустақил журналист Рўзали Қурбонов.
Олтиариққа сафаримиз якунида маскан атрофидаги кишиларнинг чин қалбдан муҳтарам юртбошимизга миннатдорчилик билдиришлари бизни янада қувонтирди. Дарҳақиқат, Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида ҳукуматимиз томонидан тадбиркорларга бўлган эътибор тубдан ўзгариб, уларга керакли шарт-шароитларни яратиб берилиши, тадбиркорлик фаолиятини шаффофлаштиришнинг бошланғич самараси сифатида шундай натижаларни кўрсатиш ўринлидир. Юртимизда мана шундай ҳимматли, саховатли бир сўз билан айтганда элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган тадбиркорлар кўпаяверсин дея мақоламизга интиҳо ясаймиз.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026