Назарбоев қозоғистонликларни ишлашга чақирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев фуқароларни иш билан шуғулланишга ва профессионал бўлишга чақирди, дея хабар беради Tengrinews.kz.
Бундан аввал Қозоғистон раҳбари тадбиркорлик фаолияти масалалари бўйича тузатишларни имзолаганди. Кейинчалик, президент матбуот хизмати Назарбоевнинг халққа видеомурожаатини эълон қилди.
"Бу ҳозир – биз “Бешта ижтимоий ташаббус”ни қабул қилаётганимизда амалга ошгани яхши бўлди. Ҳозирда кам таъминланганлар учун ипотека уй-жойи қурилиши бошланмоқда, талабалар ётоқхоналари барпо этилади, микрокредитларнинг ошиши таъминланади. Буларнинг бари – бизнес учун жуда катта имкониятлар, жумладан объектларни хусусийлаштириш ҳам. Шунинг учун барча қозоғистонликларни яна бир бор ишлашга чақираман. Ишлаётган одам ипотекага уй ҳам олади, университетларда ҳам таълим олади, ўз оиласи, ҳаёти фаровонлигини ҳам оширади. Қозоғистон шароитида, ишлаётган одам, ёмон яшаши мумкин эмас", - деган президент.
"Гап иш бериш ҳақида эмас, гап касб борасида боряпти. Барча профессионалларни, ишлашни биладиганларни қидиради. Биз икки йилдан бери барча ёшларга мўлжалланган дастурни амалга ошираётганимиздан фойдаланиб қолиш керак. Яъни, бугун касби бўлган, ишлашни биладиган одам керак, шунчаки ишга жойлашиб олиб, ишли бўлдим, деб ҳисоблайдиганлар эмас", - дея қўшимча қилиб ўтган Нурсултон Назарбоев.
Мавзуга оид
22:33 / 07.10.2024
АҚШ Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича тендерда иштирок этиш истагини билдирди
15:21 / 07.10.2024
Қозоғистонда Марбург вируси туфайли аэропортларда йўловчилар ҳароратини ўлчаш бошланди
08:40 / 07.10.2024
Экзитпол: Қозоғистонда биринчи АЭС қурилиши қўллаб-қувватланди
19:35 / 06.10.2024