20:48 / 24.05.2018
20542

Тошкент шаҳри Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармасига Азамжон Маҳамаджонович Ризашов янги бошқарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.

Азамжон Ризашов
Фото: Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати

Азамжон Ризашов бунга қадар Ободонлаштириш бош бошқармасининг Каналларни сақлаш, фойдаланиш, таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқармасида бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 1967 йили Қирғизистон ҳудудида, Ўш вилоятида туғилган, миллати ўзбек. 1991 йили Тошкент автомобиль йўллар институтини тамомлаган.

2002-2006 йилларда Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари, 2006-2012 йилларда Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси, 2012-2014 йилларда «Махсустранс» корхонаси бош муҳандиси лавозимларида ишлаган.

Top