14:56 / 24.05.2018
6191

Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари Positive Hack Days’да 3-ўринни эгаллашди

Фото: infosec.uz

2018 йилнинг 15 ва 16 май кунлари Москва халқаро савдо марказида VIII амалий хавфсизлик масалалари бўйича Positive Hack Days халқаро форуми бўлиб ўтди. Positive Technologies компанияси томонидан ташкиллаштирилган ушбу анжуманда киберҳимоя бўйича етук мутахассислар ва хакерлик оламининг элитаси, ахборот хавфсизлиги соҳасидаги давлат тузилмалари ҳамда йирик бизнес вакиллари ва ёш олимлар жам бўлишди. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази сайтида хабар қилинган.

Амалий хавфсизлик масалалари бўйича Positive Hack Days саккизинчи халқаро форумининг кун тартибидаги иқтисодиётни рақамлаштиришда давлат ва регуляторларнинг роли; молиявий технологияларнинг рақамлаштирилиши; ўта муҳим ахборот инфратузилмасининг хавфсизлиги ҳамда ахборот хавфсизлиги хатарларини камайтириш ва назорат қилиш бўйича чоралар, жисмоний хавфсизликни таъминлашнинг услублари ва воситалари каби масалалар бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари 15 дақиқада ҳимоя воситаларини айланиб ўтиб, банкоматни бузиш ва қурилмадан пулларни ечиб олиш вазифаси қўйилган Leave ATM Alone номли индивидуал танловда иштирок этишдилар. Ўтказилган индивидуал танлов натижаларига кўра, Марказ мутахассислари шарафли учинчи ўринни қўлга киритишди.

Top