АҚШ телеканали Россиянинг С-500 мажмуалари муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди
Россия махфий тарзда янги авлоддаги ҳаво ҳужумига қарши мажмуа С-500’нинг синовини ўтказди. Бу ҳақда АҚШ разведкаси докладидан хабардор бўлган CNBC телеканали маълум қилди.
Телеканалнинг маълум қилишича, С-500 мажмуаси 481 км узоқликдаги, яъни аввалги синовлардагидан 80 км узоқроқдаги мўлжални нишонга олган.
“Россиянинг таъкидлашича, ушбу зенит-ракета тизими гипертовушли ракеталар, учар қурилмалар ва дронларни ҳамда F-22 ва F-35 каби жанговар самолётларни уриб тушира олади. С-500 Кремлнинг бир нечта мўлжалларга аниқ зарба бериш имкониятларини кенгайтиради”, деб таъкидлаб ўтган телеканал.
С-500 “ер-ҳаво” зенит-ракета тизимларининг янги авлодига тегишли бўлиб, ўзидан узоқ масофаларга мўлжалланган универсал мажмуани акс эттиради ва баллистик ракеталарни уриб тушира олади. Бундан ташқари, С-500 яқин коинотдаги, яъни Ердан 100 км баланддаги объектларни ҳам уриб тушира олади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024