Ўзбекистон | 18:40 / 25.05.2018
49816
1 дақиқада ўқилади

Навоий шаҳри ҳокими ўзгарди

Бугун, 25 май куни халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Вилоят матбуот хизматининг «Kun.uz»га хабар беришича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ҳокими Муҳиддин Муртазоевич Бозоров Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У 2013 йил августидан буён Зарафшон ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди. 

Фото: Муҳиддин Бозоров

Шу кунга қадар Навоий шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Умарбек Яхшимуродович Халилов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбарлигига тайинланган.

Мавзуга оид