Ўзбекистон | 08:34 / 25.05.2018
12286
5 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри ва вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилади 

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ички ишлар вазирининг буйруғи лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши мумкин:

4-бандда:

биринчи хатбошисидаги “хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда ХЧКваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар “миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бўлинмасига) (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилади.

тўққизинчи – ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, нотариал тасдиқланган турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёхуд ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Бунда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг оила аъзолари (эр, хотин, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари, фарзандликка олинганлари) фуқаронинг оила аъзолари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишлари керак.

Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда нотариал тасдиқланган турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.”;

7-банднинг биринчи хатбошисидаги, 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 12-банднинг биринчи хатбошисидаги, 14-банддаги, 18-банднинг биринчи хатбошисидаги, 20–21-бандлардаги, 23-банднинг биринчи хатбошисидаги, 24-банднинг биринчи – иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 26–27-бандлардаги, 28-банднинг биринчи хатбошисидаги, 29-банднинг биринчи – иккинчи хатбошиларидаги, 30–33-бандлардаги ҳамда 1–9, 12 ва 13-иловалардаги “ХЧКваФРБ” қисқартмаси “МваФРБ” қисқартмаси билан алмаштирилади.

8-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 27-банддаги “ХЧКваФРБнинг” қисқартмаси “МваФРБнинг” қисқартмаси билан алмаштирилади.

12-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 13, 17, 19, 23-бандлардаги, 29-банднинг биринчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБга” қисқартмаси “МваФРБга” қисқартмаси билан алмаштирилади.

16-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 25-банддаги, 32-банднинг учинчи хатбошисидаги, 12 ва 13-иловаларнинг изоҳидаги “ХЧКваФРБда” қисқартмаси “МваФРБда” қисқартмаси билан алмаштирилади.
 
28-банднинг биринчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБларига” қисқартмаси “ХЧКваФРБларига” қисқартмаси билан ҳамда мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги, 31-банддаги ва 33-банднинг биринчи хатбошисидаги “ХЧКваФРБлари” қисқартмаси “МваФРБлари” қисқартмаси билан алмаштирилади.

26-банддаги “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимига (бундан буён матнда ҲООБ деб юритилади)” деган сўзлар “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)га (бундан буён матнда ҲПБ деб юритилади)” деган сўзлар билан алмаштирилади.

28 ва 29-бандларнинг иккинчи хатбошисидаги “ҲООБга” қисқартмаси “ҲПБга” қисқартмаси билан алмаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид