Тожикистон Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартномани ратификация қилди
Тожикистон парламенти депутатлари томонидан Ўзбекистон билан автомобиль қатновига оид шартнома ратификация қилинди. Мазкур ҳужжат юк ва йўловчи ташиш тизимини соддалаштиради, юк ва йўловчилар сонини кўпайтиради, ўзаро транзит салоҳиятини оширади.
“Халқ сўзи” хабарига кўра, бундан ташқари, янги инфратузилмалар яратиш имконини беради. Хусусан, компаниялар Россия ва Қозоғистонга рейсларни амалга ошириш учун автомашиналар, жумладан, юк ва йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш олиш имконига эга бўлади.
Мазкур йўналишлардан туристлар ва меҳнат муҳожирлари ҳам фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон парламенти Ўзбекистонга алоқадор қатор янги ҳужжатларни кўриб чиқиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:23
Тожикистон Россия билан ўртоқлик ўйинига рад жавоб берди. Туркманистон, Сурия ва Покистон билан музокара давом этмоқда
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
21:22 / 04.10.2024
Россияда ноқонуний миграция тугатилгани эълон қилинди
18:54 / 28.09.2024