Жаҳон | 23:08 / 26.05.2018
7576
1 дақиқада ўқилади

Москва мэри яна лавозимида қолмоқчилигини айтди

Фото: ТАСС /Сергей Бобылев

Москва шаҳрининг амалдаги мэри Сергей Собянин 2018 йили бўлиб ўтиши кутилаётган мэрия сайловида иштирок этмоқчилигини билдирди. 

"Мен бу ишларни бирга давом эттиришни истайман. Шунга кўра, мен ўз номзодимни Москва мэри сифатида сайловда илгари суришга қарор қиламан", дейди "Фаол шаҳарлик"лойиҳасини нишонлашга йиғилган меҳмонлар олдида нутқ сўзлаган Собянин. 

"Ўйлайманки, москваликлар мени қўллаб-қувватлайди. Беш йил аввал ўтган сайловларда ҳам шаҳар аҳолиси Москвани янада яхшилаш учун ишларни бошлашда менга имконият берганди", деб қўшимча қилган мэр.

Маълумот учун, Сергей Собянин 2010 йилдан буён Москва мэри сифатида фаолият олиб бормоқда. У ўшанда Юрий Лужков ўрнини эгаллаганди. Собянин 2005-2008 йилларда Россия Президенти Владимир Путин маъмурияти раҳбари бўлиб ишлаган.

Мавзуга оид