Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвага ҳозирча мигрантлар керак – мэр Собянин
Россия пойтахти раҳбарининг таъкидлашича, идеал шароитларда шаҳар мигрантларсиз ҳам яшаши мумкин эди, аммо реал демографик ва иқтисодий омиллар буни имконсиз қилади.
Фото: РИА Новости
Москва яқин келажакда ишчи кучининг кескин танқислиги туфайли меҳнат мигрантларини жалб қилишдан воз кечолмайди, бу ҳозирда тахминан 500 минг кишини ташкил этади. Бу ҳақда Москва шаҳар думаси йиғилишида сўзга чиққан мэр Сергей Собянин маълум қилди.
Шаҳар раҳбарининг таъкидлашича, идеал шароитларда шаҳар мигрантларсиз ҳам яшаши мумкин эди, аммо реал демографик ва иқтисодий омиллар буни имконсиз қилади.
«Иқтисодиёт ва демография, афсуски, ўз қоидаларини белгилайди», деди у.
Собянин сўзларига кўра, ҳозирги демографик вазият ва иқтисодиёт тузилмасининг ўзига хос хусусиятлари миграция сиёсатига синовдан ўтган ёндашувни талаб қилади.
Шу билан бирга, у истиқболда кадрлар тақчиллиги иқтисодий ўсиш секинлашган тақдирда ҳам ортади, деган фикрни билдирди.
Шунингдек, мэрнинг таъкидлашича, мавжуд қийинчиликларга қарамай, миграция пойтахтнинг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 5-6 фоизигача таъминлайди. Унинг сўзларига кўра, меҳнат мигрантлари сонининг кескин қисқариши инфляциянинг ошишига ва асосий соҳаларда, жумладан, саноат ва мудофаа соҳасида кадрлар етишмовчилигининг кучайишига олиб келиши мумкин.
Якунда Собянин пойтахт расмийлари популистик қарорлардан қочиб, миграция соҳасида изчил тартиб ўрнатиш ниятида эканини айтиб, миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
11:07
🔴 LIVE: Россия ортиқ вариант эмас: меҳнат муҳожирлари нима қилади?
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
19:45 / 14.01.2026
Москва марказида яна Миусская қор тепалиги пайдо бўлди – фотосуратлар
15:42 / 14.01.2026