Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
Шунингдек, Сергей Собянин Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига таяниб, мигрантлар ўртасида жиноятлар сони камайгани ва фош этилиши ошганини таъкидлади.
Фото: РИА Новости
Россия пойтахти Москва шаҳри мэри Сергей Собянин 3 декабр куни ТВС телеканали эфирида аҳолининг пойтахтда малакаси паст ва тил билмайдиган мигрантларнинг зўравонлиги ҳақидаги шикоятларига кескин жавоб қайтарди.
Шунингдек, у 2018 йилдан бери пойтахтда меҳнат мигрантлари сони ўзгармаганини айтди.
«Мен бу «мутахассисларга», агар улар жуда иштиёқманд бўлса, супургини олиб, Москва кўчаларига боришни, олий маълумот дипломи ва докторлик диссертацияси билан супуришни маслаҳат берган бўлардим», деди Собянин.
«Улар бундай қилмайди, деб ўйлайман. Хўш, унда буни ким қилади? Демак, москваликларнинг юқори малакали ўринларини эгаллайдиган олий маълумотли мигрантларни жалб қилишимиз керак. Москваликлар эса йўлларни тозалашга чиқадими? Бунда мантиқ кўрмаяпман...», деб қўшимча қилди у.
Сергей Собянин илгари Москвада меҳнат мигрантларининг аниқ ҳисоби бўлмаганини айтди. Шунингдек, у Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига таяниб, мигрантлар ўртасида жиноятлар сони камайгани ва фош этилиши ошганини таъкидлади.
«Талончилик, қотиллик, ўғрилик каби оғир жиноятлар сони бир неча баробарга камайди. Талончилик 7,5 баробарга, қотилликлар 2 баробарга камайди», деб қўшимча қилди Собянин. - Мигрант томонидан содир этилган жиноят нима? Буни аввал очиб, исботлаб, кейин кимлигини, россиялик ёки мигрантлигини айтиш керак. Шу билан бирга, Москва майдони ҳам, аҳолиси ҳам кўпайди. Шахсга қарши хавфли жиноятлар сони эса камайди».
Аммо бу, унинг сўзларига кўра, «ҳамма нарса ажойиб ва ҳамма мамнун» деган маънони англатмайди.
«Албатта, Москвада бўлиб турган, бошқа мамлакатлардан келаётган бундай кўплаб одамлар катта эътибор, тартиб ўрнатиш ва улар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилади», деб таъкидлади Собянин.
Мавзуга оид
18:02
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47
Россияда SnapChat иловаси блокланди
23:00 / 04.12.2025
Америка делегацияси Зеленский билан учрашувни бекор қилган — ОАВ
20:56 / 04.12.2025