Жаҳон | 19:28 / 26.05.2018
3843
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада сув тошқинлари. Қурбонлар сони ортмоқда

Фото: Синьхуа

Шри-Ланкага ёпирилган тўфон ва кучли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етди, бу табиий офат 128 минг кишининг турмуш тарзига таъсир қилган.

Бундан аввалроқ сув тошқинлари 11 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар берилганди.

«Синьхуа» агентлиги мамлакат Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш маркази раиси Прадип Кодиппилига асосланиб берган хабарига кўра, 55 мингдан ортиқ киши ўз турар жойларини тарк этишга мажбур бўлган.

Шри-Ланкада ҳар йилги муссон ёмғирлари даври кирган. Метеорология хизматлари айрим ҳудудларда ёққан ёмғир ҳажми 150 миллиметрга етиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид