Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Арманистон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси 2018 йилнинг 24-25 май кунлари Ереван шаҳрида ҳамкорликнинг ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон-Арманистон маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда Арманистон томонидан ТИВнинг Юридик департаменти директори Сатеник Абгарян бошчилигидаги делегация қатнашди.
Ўзбекистон ва Арманистон ташқи сиёсат идоралари вакиллари шартномавий-ҳуқуқий базанинг умумий ҳолатини кўриб чиқдилар, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашдилар ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий асосларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Маслаҳатлашувлар давомида икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорлигини фаоллаштириш учун зарур бўлган ҳуқуқий базани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026