Жаҳон | 21:37 / 27.05.2018
26969
1 дақиқада ўқилади

Россия Туркияга миллиард доллар тўлаб беради

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Туркия Россиядан табиий газга чегирма ҳисобига бир миллиард доллар олади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.  

Эрдўғаннинг айтишича, Анқара ва Москва 2015 ва 2016 йилларда Россия томонидан Туркияга етказилган газга чегирма берилиши бўйича келишувга эришди. “Узоқ кечган музокаралар натижасига кўра, 2015 ва 2016 йилларда етказиб берилган газга 10,25 фоизлик чегирма тақдим қилишга эришилди. Бу икки йил давомида тўловдаги фарқ, яъни бир миллиард доллар Туркияга қайтарилади”, деб айтган Эрдўған. 

Эрдўған Туркия Россиядан газга чегирма берилишини 2015 йилда талаб қилганини эслатиб ўтган. Москва бу талабни қондиришдан бош тортган. Шундан кейин Анқара Халқаро ҳакамлик судига мурожаат қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид