Жаҳон | 18:06 / 28.05.2018
8607
1 дақиқада ўқилади

50 ёшли эркак Тинч океанини сузиб ўтиб, рекорд ўрнатмоқчи

Фото: Бен Лекомт

Франциялик сузиш устаси Бен Лекомт Тинч океанини сузиб ўтиб, янги жаҳон рекордини ўрнатиш ниятида эканини билдирди.

50 ёшли франциялик 1998 йилда Атлантика океанини сузиб ўтган, бироқ унинг натижаси тасдиқланмаган, шунинг учун ҳам Гиннесснинг рекордлар китобига киритилмаган.

«Шуни яхши биламанки, бундай ноодатий қадамлар ва синовлар - менинг ажралмас бир қисмим. Мен ўзимни синаб кўрмоқчиман.

Атлантика океанини сузиб ўтганимдан сўнг, мен танаффус олишга мажбур бўлдим. Уйландим, фарзандларим туғилди, бундай «саёҳатларни» ортга суришга тўғри келди. Бироқ, яна океанни сузиб ўтиш истаги пайдо бўлишини сезгандим», - дея Лекомтнинг сўзларини келтиради Reuters.

Мавзуга оид