Россиядан Ўзбекистон жамоасига ўтган сузувчи Олимпиадага йўлланма олди
Иля Сибирцев 800 метрга сузиш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Иля Сибирцев Фото: Бутунроссия сузиш федерацияси
Россия терма жамоасидан Ўзбекистон терма жамоасига ўтган сузувчи Иля Сибирцев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Бу ҳақда Матч ТВ хабар берди.
Спортчи Ванкувердаги мусобақада 800 метрга сузиш бўйича саралаш шартларини бажарди. У масофани 7 дақиқа 50,05 сонияда сузиб ўтди.
Иля Сибирцев 2019 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медали совриндори, ўша йили у Европа чемпиони бўлди.
Россиялик спортчиларнинг барча мусобақалардан четлатилгани боис, 2024 йил бошида Ўзбекистон терма жамоаси сафига ўтди.
Мавзуга оид

20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди

18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев

18:10 / 12.09.2024
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдорлари томонидан 2 млрд сўмдан ошиқ маблағ талон-торож қилинди

21:04 / 07.09.2024