Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдорлари томонидан 2 млрд сўмдан ошиқ маблағ талон-торож қилинди
Федерация бош котиби оила аъзолари ва яна 15 кишини федерация ҳисобидан Туркияга дам олишга жўнатган. Бундан ташқари, ҳомийлар ажратган пуллар ҳам талон-торож қилинган.
Фото: Getty Images
Прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари катта миқдордаги пулларни талон-торож қилгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар бермоқда.
Хусусан, федерация мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган пуллар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида федерация бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари Н.Г., М.Г ва яна 15 нафар фуқарони Туркияга дам олишга юборилиб, 405 млн сўм маблағ талон-торож қилинган.
Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув-машғулот йиғинлар ҳақида сохта буйруқлар чиқарилиб, 458 млн сўм ўзлаштирилган.
Бундан ташқари, федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.
Қайд этилишича, аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:53 / 22.12.2025
“Украинская правда”: Тимур Миндич Исроилда
10:00 / 14.12.2025
Нақдсиз савдо талаби, метанга чеклов ва коррупцияга қарши кластер — ҳафта дайжести
20:39 / 10.12.2025
Коррупцияга қарши курашиш кластери йўлга қўйилади
08:30 / 07.12.2025