Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lenovo Z5 смартфонида тўлиқ қувватсизлангандан кейин ҳам яна 30 дақиқа гаплашиш мумкин бўлади
Lenovo янги флагман смартфони Z5 ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди. Мисол учун, смартфоннинг аккумулятор батареяси тўлиқ қувватсизлангандан кейин ҳам қурилмада яна 30 дақиқага яқин гаплашиш мумкин бўлади.
Бироқ компания аккумулятор сиғимини ошкор қилмаган. Мутахассисларнинг фикрича, смартфоннинг батареяси 0 фоизда ҳам ишлаши имконияти батарея сиғими билан эмас, балки кам қувват қолганда ишлашининг оптималлаштирилиши билан боғланган. Янги қурилма кучли бўлишига қарамай кам энергия сарфловчи Snapdragon 845 процессори билан жиҳозланиши мумкин.
Lenovo ходимлари, шунингдек, смартфон камерасининг имкониятларини намойиш қилишган. Камеранинг кўрсаткичлари эълон қилинмай, унда олинган суратлар намойиш қилинган. Бу суратлар сифати жуда юқори бўлган.