АКТни ривожлантириш жамғармаси кенгаши таркиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида” 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида” 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар:
1. 1-илованинг 15-бандида:
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
“Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади”;
б) учинчи хатбошидаги “вазирининг ўринбосари” сўзлари “вазири” сўзи билан алмаштирилди.
2. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши таркиби
Аҳмедхўжаев А.И. - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазири, Жамғарма Кенгаши раиси
лавозимига кўра - Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Пак В.Ю. - молия вазирининг ўринбосари
Исламова Г.М. - Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари (келишув бўйича)
Искандаров Ш.Н - AT “Алоқабанк” бошқаруви раисининг ўринбосари
Мавзуга оид
08:40 / 18.09.2024
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
07:53 / 06.08.2024
Аденауэр жамғармаси Россияда «номақбул» деб тан олинди
09:52 / 19.07.2024