11:10 / 29.05.2018
22172

Ҳарбий хизматчиларга солиқ тўловлари билан боғлиқ қандай имтиёзлар бор?

Фото: KUN.UZ

KUN.UZ таҳририятига ҳарбий хизмат билан боғлиқ турли саволлар йўлланмоқда. Мудофаа вазирлиги юридик хизмати ушбу саволларга жавоб берди.

Савол: Ҳарбий хизматчиларга солиқ тўловлари билан боғлиқ қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: Ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 180, 275 ва 308-моддаларига асосан, уларга тўланадиган пул таъминоти, пул мукофотлари ва бошқа тўловлардан даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Бундан ташқари: 

Ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган ҳолларда темир йўл, ҳаво, сув ҳамда шаҳар жамоат транспортларидан бепул фойдаланишга ҳақлидир.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар хизматни ўташ учун янги жойга ўтказилганда ёки ҳарбий хизматдан бўшатилганда 10 тоннагача бўлган шахсий буюмларини ҳаво транстпортидан ташқари транспортнинг бошқа турларида бепул ташиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланади.

Top