Жаҳон | 23:53 / 29.05.2018
4736
2 дақиқада ўқилади

Францияда чекувчилар сони 1 йилда 1 миллионга камайди

Фото: Flickr/vonderauvisuals

Франция соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган тадқиқотга мувофиқ, мамлакатда чекувчилар сони бир йилда 1 миллионга камайган. 

Тадқиқот натижалари шунингдек ўсмирлар ва кам таъминланганлар орасида чекувчилар сони қисқарганини кўрсатди.

Бунга сабаб сифатида "ўринбосарлар" (вейплар)га ўтиш, нейтрал қадоқ (қутини брендламай), акцизнинг оширилиши ва миллий кўламда ўтган "Бир ой чекишсиз" акцияси келтирилган. 

Тадқиқотга кўра, 2017 йилда аҳолининг 26,9 фоизи сигарет чеккани кузатилган, 2016 йилда эса бу кўрсаткич 29,4 фоизни ташкил қилган. Шу тариқа, Францияда чекувчилар сони 13,2 миллиондан 12,2 миллионга камайган.

Вазир кам даромад олувчи кишиларнинг чекишни ташлаганини алоҳида эътироф этди. 

Бутун дунё миқёсида ҳар ўн кишининг биттаси чекиш туфайли вафот этмоқда. Бу асосан Хитой, Ҳиндистон, АҚШ ва Россия аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.

Тадқиқотчиларнинг кузатувларига кўра, сўнгги йилларда чекиш нисбатан кам таъминланган мамлакатларга ўтмоқда, ривожланган давлатларда эса чекишдан воз кечиш тенденцияси кузатилмоқда.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид