ЙПХ ходимлари учун мўлжалланган видеорегистраторларни синовдан ўтказиш бошланди
Жорий йилнинг 26 май кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан видеокамераларни бевосита хизмат жараёнида синовдан ўтказиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси Kun.uz'га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, синов натижалари бўйича ушбу видеокамералар Тошкент шаҳрида ва бошқа ҳудудларда амалиётга тўлиқ жорий этилади.
Бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан йўл-патрул ва патрул-пост хизматлари ходимларини видеокамералар билан таъминлаш бўйича вазифа қўйилганди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан Ички ишлар вазирлигида ишчи гуруҳи тузилиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида видеокамераларни амалиётга татбиқ этиш бўйича уларнинг бир нечта турлари ўрганиб чиқилди.
Мавзуга оид
18:02 / 20.09.2021
Каттақўрғонлик солиқчи ўлимида бир киши айбланганди. Жабрланувчилар шикоятидан сўнг ўзгариш бўлди
07:53 / 15.09.2021
Тошкент вилоятида маст ҳайдовчи уриб кетиши оқибатида ЙПХ ходими вафот этди
19:27 / 10.08.2021
“Матрица” филмининг ўзбек қаҳрамонлари. “Малибу”лар бўйича расмийлар сукутида қай маъно яширин?
21:10 / 06.08.2021