Ўзбекистон | 19:08 / 29.05.2018
106005
2 дақиқада ўқилади

Президент ҳукумат таркибидаги сўнгги ўзгаришни изоҳлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

«Экспортни рағбатлантириш ва енгиллаштириш бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Албатта, кўп ҳудудлар ва тармоқларда экспорт ҳажми кўпаймоқда, десак адолатдан бўлади. Лекин бизнинг шунча қилган чораларимиз бугунги натижага тўғри келмайди. Бироқ, айрим тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ўз масъулиятини етарли даражада сезмаётгани натижасида экспортни кўпайтириш бўйича резервлар тўлиқ ишга солинмаяпти. 25 май ҳолатига - 4 млрд 576 млн долларлик экспорт амалга оширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўп, лекин бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича яна 25 фоиз етмаяпти. 

Шуни ҳамма раҳбарлар билиши керак - тартиб-интизом бўлмагани учун бош вазир ўринбосари Акмаловни (Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари Қаҳрамон Валиевич Акмалов - таҳр.) ишдан олишга мажбур бўлдим. Нега Акмалов ишдан олинди? Сабаби аравани торта олмаяпти. Мен ҳар сафар айтмоқдаман: раҳбарлик лавозими ҳаммага синов! Амал дегани - бош вазир ўринбосари жуда катта масъулиятли одам. Лекин бир жойда бир ой юриб, биронта таклиф бермаса, қуруқ мажлислар ўтказиб юраверса, менга ундай одам керак эмас. Шунинг учун мен Абдуҳакимовни (Азиз Абдуҳакимов - таҳр.) энг оғир соҳаларда бош вазир ўринбосари этиб тайинлашга мажбур бўлдим. Сабаби мен Абдуҳакимовга шахсан ўзим ишонаман. Тўғри унинг соҳаси эмас, лекин фидойилиги, ўзини қийнаши билан шу соҳани ўрганади. Менга соҳа эмас, балки ватанпарварлик, садоқат керак», - дея президентнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид