Жаҳон | 10:21 / 29.05.2018
12453
1 дақиқада ўқилади

Россия РКК мажмуаларини АҚШ ракеталари технологиясини ҳисобга олиб яратади

Фото : Vitaly V. Kuzmin

Россиянинг радиоэлектрон кураш бўйича янги комплекслари (РКК) ғарб коалицияси давлатларининг Сурияга зарбаларидан сўнг Россияга олиб чиқиб кетилган Американинг «Томагавк» қанотли ракеталарини тадқиқ қилишда олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда яратилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда Радиоэлектрон технологиялар концерни бош директори биринчи ўринбосари маслаҳатчиси Владимир Михеев айтиб ўтган.

«Албатта, бу тажриба асосида ҳозир янги ишларга техник вазифалар тайёрланмоқда, уларнинг доирасида биз олинган барча маълумотни ҳисоб олган ҳолда электрон урушнинг янги техника намуналарини қурамиз. Янги техника барча частота диапазонларини тўсиб қўйиши керак - биз кўрган маҳсулотлардаги оптик ва радиотехник частоталарни ҳам», - дея айтиб ўтди Михеев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик адмирал Россияни тийиб турувчи омил ҳақида гапирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид