Ўзбекистон | 20:49 / 29.05.2018
6724
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва Жаҳон банки ўртасида 50 миллион долларлик келишув имзоланди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Жаҳон Банки (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки) билан 50 миллион долларлик келишув имзолади. Келишувга асосан  “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Жаҳон банкининг “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг 3-босқичини амалга оширишда иштирок этади.

Лойиҳа доирасида банк йирик саноат корхоналарига ва кичик бизнес субъектларига энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда корхоналарнинг энергия самарадорлигини оширишдаги салоҳиятини юксалтириш мақсадларига имтиёзли кредит маблағларини ажратади.

Лойиҳанинг 3-босқичи давомида амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йилига 386 минг МВт/с энергия иқтисод қилинади, атмосферага чиқарилаётган заҳарли газлар ҳажми 799 минг тоннага қисқаради.

Қайд этиш керакки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Жаҳон банкининг “Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг биринчи ва иккинчи босқичларини амалга оширишда мувафаққиятли иштирок этган. Бугунги кунгача ушбу лойиҳа доирасида банк томонидан умумий қиймати 41 миллион доллар миқдоридаги 19 та лойиҳа молиялаштирилган.

Лойиҳанинг дастлабки иккита босқичи доирасида саноат корхоналарига энергия тежамкор илғор технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда муқобил энергия манбаларининг жорий қилиниши натижасида йилига 250 минг МВт/с энергия тежаб қолинишига эришилган. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид