Ўзбекистон | 10:32 / 30.05.2018
6606
3 дақиқада ўқилади

Якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги механизация хизматлари бозорига киришга рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

Ҳужжат билан 2018 йил 1 июлдан якка тартибдаги тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга жалб этиш бўйича кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек, уларга ўз фаолиятларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилди. 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш, таъмирлаш ҳамда механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши устидан тизимли мониторинг ва жамоатчилик назоратини олиб бориш, уларнинг натижалари бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризалари киритиш тавсия этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникаси ва улар эҳтиёт қисмлари нархларининг жаҳон конъюнктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича аниқ таклифлар киритади: 

қишлоқ хўжалиги техникаси учун импорт қилинадиган эҳтиёт қисмларни бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш тизимини жорий этиш; 

ўзаро манфаатли шартлар асосида Ўзбекистон Республикасига қишлоқ хўжалиги техникасининг янги илғор ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш. 

“Ўзагросервис” АЖ: 

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда “Ўзагросервис” АЖ ва унинг ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи фонди миқдорини ошириш бўйича аниқ чоралар кўради; 

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда реал вақт режимида механизация хизматлари кўрсатишнинг ягона электрон ҳисобини юритиш ва мониторинг қилишни жорий этиш чораларини кўрсин, бунда ушбу тизимнинг “Ўзагросервис” АЖ учун очиқ бўлишини таъминлашни назарда тутади; 

2019 йил 1 январига қадар тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни “Ўзагросервис” АЖга ўтказган ҳолда ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖларни “Ўзагросервис” АЖ таркибига қўшиб юборишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид