Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали 761 млн сўмга тенг авторақамлар сотилди
Жорий йилнинг 21 майдан 27 майгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 672,4 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 4%га ортиқ эканлигини кўрсатди. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 628,0 млрд сўмдан 653,3 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 24,3% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 18,4%ни эгаллади. Кейинги ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 14,0%ни ташкил қилади.
Валюта савдо майдончаси орқали 2,70 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 43%. Келишувларнинг кейинги қисми цинкка тегишли. Унинг улуши 37%га тенг. Пахта толасининг улуши 16 %га тенг. Техник мой улуши эса 4%ни ташкил қилади.
Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 59та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 43таси жисмоний шахсларга, 16таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 761 млн сўмдан ошди.
Савдолар натижасида битимларнинг деярли 68% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 10% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Бухоро вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 23%га тенг. Кейинги ўринда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари 22% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Самарқанд вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 31%га тенг.
Мавзуга оид
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
16:28 / 23.06.2020
Авторақамлар савдоси кескин ошди
19:18 / 10.06.2020
Аукционда сотилган Иштихондаги МТП масаласи: вилоят ҳокими муроса учун ғолибга бошқа ер таклиф этмоқда
11:13 / 10.06.2020