Ўзбекистон | 11:16 / 30.05.2018
11027
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилиши бўйича музокара ўтказади

Фото: Росатом

«Росатом» делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Қайд қилинишича, корпорация вакиллари ўзбек томони билан атом соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда. Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қуриш бўйича келишувни тайёрлашни давом эттирмоқда.

Россия делегациясини корпорация бош директори Алексей Лихачёв бошқармоқда. Маълумотларга кўра, делегацияни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Росатом» Ўзбекистон бўйича баёнот берганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид