Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миришкорлик ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Қашқадарё вилояти, Миришкор туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Миришкор туман Кенгаши ҳамкорликда 2018 йилнинг 31 май санасида коллеж битирувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни четга чиқиб ишлашларининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ҳайдов техникалари ярмаркаси ташкил қилинди.
Ушбу ярмаркада Америка Қўшма Штатларида ишлаб чиқарилган, туманга лизинг асосида келтирилган 55 дона JOHN DEERE ҳайдов техникалари ярмарка иштирокчиларига таништирилди.
Меҳнат ярмаркси орқали ойлик маоши бошланишига 1 000 000 сўм бўлган техника ҳайдовчиси, механик ва ёқилғи таъминотчиси каби иш ўринлари қатнашчиларга таклиф қилинди. Ушбу дастур орқали 150 нафар коллеж битирувчиси ва уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мўлжалланган.
Ишга жойлашиш учун ҳужжатлар қабул қилиш 31 майнинг ўзида бошланди. Ишга қабул қилинувчилар туман марказидаги “Ёдгор Файз текстил” МЧЖда 15 кунлик малака ошириш ўқишидан сўнг меҳнат фаолиятларини бошлашади.