Ўзбекистон | 19:27 / 31.05.2018
66296
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Бизда сувнинг эгаси йўқ»

Фото: Президент матбуот хизмати

29 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Энди сув ташкилоти раҳбарлари 24 соатлик режимга ўтиши керак. Сув йўқ, дейди. Биздаги сув етади, агарда бу сувни тўғри ишлатса, бир йилда икки баробар кўп пахта қилса бўлади. Бизда сувнинг эгаси йўқ. Ҳамроев (Шавкат Ҳамроев, сув хўжалиги вазири - таҳ.) сен ҳам уйғонгин. Сени вазир қилдим, энди эски тос, эски ҳаммом қилиб, булбулдек сайрашинг керак эмас менга. Сув лимитидан оқилона фойдаланишни қатъий назоратга олишимиз шарт. Бугундан бошлаб сув хўжалиги тизимида қатъий интизом ўрнатмасак, кўзланган мақсадга ета олмаймиз. 

Олдимизда қийин масала турибди, ҳамма оёққа туриб, одамларни боқишимиз керак. Телевизорда ҳам фақат ура-урани эмас, балки мана шу нарсаларни кўрсатиш керак. Сувни 24 соат назорат қилишимиз керак. У 24 соат оқади, биз эса уч соат ҳам назорат қилмаймиз. Албатта, кейин сув бўлмайдида, ҳамма сув зовурда!», - дея президентнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбир

Йиғилишда сув танқислиги кутилаётган Қашқадарё вилоятида такрорий экин майдонлари 30 минг гектарга, Самарқанд вилоятида 42 минг гектарга, Бухоро вилоятида 20 минг гектарга, Навоий вилоятида 14 минг гектарга ва Қорақалпоғистонда 10 минг гектарга камайтирилиши маълум қилинди.

Мавзуга оид