Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 йиллик музокаралар. Ўзбекистон - Қозоғистон чегара бўйича музокаралари навбатдаги босқичи якунланди
2018 йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг 5 кунлик музокаралари якунланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Музокаралар давомида давлат чегарасининг алоҳида участкаларида ўтказилган дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди.
2003 йилдан буён давом этаётган музокаралар якунида Баённома имзоланди ва унда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш ва якуний ҳуқуқий расмийлаштиришни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди, дейилади хабарда.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
12:53 / 17.02.2026