Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда 30 йил аввал уриб туширилган совет учувчиси тирик топилди
Фото: В. Киселев / РИА Новости
Афғонистонда уриб туширилган ва бедарак йўқолган деб ҳисоблаб келинган совет учувчиси Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилгандан 30 йил ўтиб тирик топилди. Бу ҳақда Россия десантчилари иттифоқи раҳбари Валерий Востротин маълум қилди.
“Бу жуда ҳайратланарлидир. Энди бизга нафақат молиявий, балки маъмурий ёрдам, жамоат ташкилотлари ёрдами, дипломатик иш зарур”, деб айтган Востротин.
Учувчининг исми-фамилияси ошкор қилинмаган.
Востротиннинг айтишича, учувчи билан боғлиқ вазият Афғонистон вакиллари билан муҳокама қилинган.
Собиқ иттифоқ томонидан Афғонистон ҳудудига қўшин олиб кириш қарори 1979 йил декабрда қабул қилинган. Қўшин олиб кирилишига Афғонистонда ҳукумат кучлари ва мужоҳидлар ўртасидаги қуролли низо сабаб бўлган. Қўшинлар 1989 йилда олиб чиқилишигача у ерда 620 минг совет аскари хизмат ўтаган. Йўқотишлар 14453 кишини ташкил қилган. Афғонистонда 10 йиллик уруш вақтида собиқ иттифоқ ҳарбий-ҳаво кучларининг 125 та жанговар самолёти уриб туширилган.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026