Жамият | 15:49 / 01.06.2018
21721
1 дақиқада ўқилади

Фуқаролар судланмаганлик тўғрисидаги маълумотномани энди ДХМдан олиши мумкин

Фото: Президент матбуот хизмати

2018 йил 1 июнь кунидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар судланмаганлик (судланганлик) тўғрисидаги маълумотномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари кўрсатиш марказларига мурожаат қилишлари лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахборот маркази хабар бермоқда.

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси 4а уй); мўлжал Минор метро бекати. 

Вилоятлар ҳудудида жойлашган шаҳар ва туманларда истиқомат қилувчи фуқаролар эса юқоридаги маълумотномани олиш учун, яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигига қараб, вилоят марказидаги Адлия бошқармалари қошидаги Давлат хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилишлари лозим.

Шу билан бирга, фуқаролар маълумотномани олиш учун электрон равишда “Ягона интерактив давлат хизматлари портали”га, анкетани тўлдириш йўли билан my2.gov.uz электрон манзилга мурожаат қилишлари мумкин.

Мавзуга оид