Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада аномал иссиқлик сабабли фавқулодда вазият тартиби жорий қилинди
Мексика ҳукумати мамлакатнинг 31 та штатидан 22 тасида аномал юқори ҳаво ҳарорати сабабли фавқулодда вазият тартибини киритди.
Маълум қилинишича, фавқулодда вазият киритилиши 573 та муниципалитетда эълон қилинган. Бу муниципалитетлар Қуйи Калифорния, Жанубий Қуйи Калифорния, Сонора, Наярит, Оахака, Чиуауа, Коауила, Дуранго, Сан-Луис-Потоси, Нуэво-Леон, Тамаулипас, Веракрус, Герреро, Табаско, Кампече, Кинтана-Роо, Юкатан, Чьяпас, Колима, Синалоа, Мичоакан ва Пуэбла штатларида жойлашган.
Бу штатларнинг баъзи ҳудудларида ҳарорат 45-50 даражагача етмоқда.
30 май куни мамлакат пойтахти Мехикода деярли 100 йил ичида ушбу кун учун энг юқори ҳаво ҳарорати қайд қилинди: термометр кўрсатгичи 31,7 даражагача кўтарилган. Бунгача ушбу кун учун энг юқори ҳарорат 1919 йилда қайд қилинган бўлиб, 31,2 даражани ташкил қилган. Шифокорлар очиқ ҳавода кўп қолмасликни ва кўпроқ ичимлик суви ичишни тавсия қилишмоқда.
Мавзуга оид
14:37
Мундиал таништируви. А гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
17:59 / 10.06.2026
Мексика 8600 долларга ўта арзон Olinia Uno электромобилини тақдим этди
08:48 / 23.05.2026
ЕИ Мексикага 5 млрд евро инвестиция киритади
23:04 / 03.03.2026