Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўлда қотил қўлга олинди
2018 йил 31 май куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, нафақахўр, С.И.нинг хонадонидан, шу ерда вақтинча ижарада яшаган Ч.А. исмли аёл ва бирга яшаган қизи Р.А.нинг жасадлари топилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Шунингдек, Ч.А.нинг яна бир 10 ёшли қизи Р.А. ҳамда бирга ижарада яшовчи таниши С.Э.лар тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Кўрилган тезкор қидирув чоралари натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи, муқаддам судланган, Л.Б. ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026