Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ас-Сисий иккинчи муддатга Миср президенти лавозимини бажаришга киришди
Фото: AFP 2018 / Alain Jocard
Миср президенти этиб иккинчи муддатга сайланган Абдул Фаттоҳ ас-Сисий Қоҳирадаги Миср парламенти биносидаги тантанали маросимда янги 4 йиллик муддатга президент лавозимини бажаришга киришди.
Маросим бошида парламент спикери Миллий сайлов комиссиясининг президент сайловлари натижалари ҳақидаги резолюциясини ўқиб эшиттирди. Сайловларда Ас-Сисий катта фарқ билан ғалаба қилган.
Ўз навбатида Ас-Сисий депутатлар олдида қасамёд келтирган. Шундан кейин парламент ҳовлисида ушбу муносабат билан замбаракдан 21 та ўқ овози янграган.
Миср президенти сайловлари март ойида бўлиб ўтганди. Унда амалдаги президент Ас-Сисий 97 фоиз овоз тўплаган.
Ас-Сисий навбатдаги президентлик муддатида соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига устувор эътибор беришини айтган. У биринчи президентлик муддатида бир қатор миллий лойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлингани, инфратузилма яхшилангани, кўп миқдорда иш ўрни яратилганини таъкидлаб ўтган.
Ас-Сисий ташқи сиёсат мавзусига тўхталиб, Қоҳира ўз ҳамкорлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзга можароларга аралашмаслик, давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни давом эттиришини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026