Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “Очиқ бюджет” портали яратилади ва давлат очиқ бюджет индекси рейтингида иштирок этади
2018–2020 йилларда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари очиқлигини таъминлаш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси – “Йўл харитаси” тасдиқланиши мумкин. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинган президент фармони лойиҳасида белгилаб қўйилган.
Ҳужжат билан ҳар бир ҳудудда “очиқ маҳаллий бюджет” расмий веб-сайтлари очилади ҳамда уларда:
маҳаллий бюджетни шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш, шунингдек маҳаллий бюджет ижросининг бориши;
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари доирасида янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган, капитал ва жорий таъмирланадиган объектлар;
бюджетларнинг қўшимча манбаларини шаклланиши, тақсимланиши ҳамда сарфланиши;
ижтимоий соҳа муассасаларига ажратилаётган, жумладан озиқ-овқат, дори-дармон, куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ ва бошқа харажатларга ажратилаётган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш орқали фуқаролар ҳамда бошқа фойдаланувчиларга ахборот бериш ва бюджет жараёнида жамоатчилик фикрини эътиборга олиш тартиби жорий қилинади.
Бундан ташқари, 2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2017 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида қулай, тушунарли ва содда шаклдаги “Фуқаролар учун бюджет” қўлланмаси ишлаб чиқилиши мумкин.
2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет жараёни билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан бюджет сўрови, бюджет лойиҳаси, харажатлар сметаси ва бюджет ижроси жараёнида уларга киритилган ўзгартиришлар, молиявий ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шаклда алмашиш тизими жорий этилиши таклиф қилинган.
бюджет шаффофлиги бўйича халқаро рейтингда юқори ўринга эга жаҳоннинг етакчи мамлакатлари тажрибаси асосида ўзининг веб-сайтида “Очиқ бюджет” портали яратилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA) мезонлари бўйича Давлат молиясини бошқариш самарадорлигини баҳолашни ўтказиш юзасидан Жаҳон банки билан музокаралар ўтказилади;
Жаҳон банки томонидан ўтказиладиган баҳолаш натижалари Ўзбекистоннинг Давлат молиясини бошқаришдаги рейтингига таъсирини инобатга олиб, баҳолашда қамраб олинадиган барча соҳалар мутасадди ходимларини ва мутахассисларини тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилади;
Жорий йилнинг 1 июлига қадар Open Budget Partnership (OBP) халқаро рейтинг ҳамжамияти билан Ўзбекистон Республикасининг очиқ бюджет индекси рейтингида иштирок этиши бўйича конструктив мулоқот ўрнатилади. 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилдан бошлаб Open Budget Index (OBI) да иштирок этиши бўйича “Йўл-харитаси” ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
17:52 / 20.02.2026
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
20:17 / 27.12.2025
Маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари кенгайтирилади
08:38 / 25.12.2025