Ўзбекистон | 17:52
1042
2 дақиқада ўқилади

Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш киритилди

Илк бор бюджет соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш ва «яшил» бюджетлаштириш тушунчалари киритилди.

Фото: AP

Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ҳужжат билан илк бор бюджет соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатга гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш ва «яшил» бюджетлаштириш тушунчалари киритилди.

Унга кўра, ҳар йили келгуси молия йили учун буджет прогнози ва ундан кейинги 2 йил учун бюджет мўлжалларини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқиладиган фискал стратегияда ҳамда бюджетномада «яшил» бюджетлаштириш ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш бўйича эришилган натижалар ва келгусида амалга ошириладиган ислоҳотлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар кўрсатилиши лозим.

Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тузиладиган ривожлантириш дастурида бюджет маблағларини тақсимловчи фаолиятининг барча соҳалари бўйича қуйидаги мақсадларни инобатга олган кўрсаткичлар белгиланиши лозим:

- ривожланишнинг асосий йўналиш, мақсад ва вазифалари;

- сифат ва миқдор;

- аёллар ва эркакларга тенг имкониятлар яратиш;

- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов

Мавзуга оид