Жамият | 12:52 / 04.06.2018
7355
3 дақиқада ўқилади

Air Time – ҳаво хушбўйлаштиргичлари ердан то самолётларгача сиз билан

Ҳаво хушбўйлаштиргичлар бугун кундалик турмушимизда тобора оммалашмоқда. Улар кириб бормаган уй ёки офислар қолмади ҳисоб. Замонавий технологиялар ёрдамида турли ишлаб чиқарувчилар исталган ҳидни таратувчи воситаларни яратмоқдалар.

Фото: Air Time

Юртимизда кўп йиллик фаолият тажрибасига эга бренд – Air Time ўзининг ҳаво мусаффолаштиргичларини тақдим этади. Компания кенг ассортимент ва синалган сифатли маҳсулотларини республикамизнинг барча ҳудудлари ҳамда қўшни республикаларга ҳам етказиб бермоқда.

Маҳсулот сифатини аниқлаш учун унинг мижозлари кимлигига, кимлар фойдаланишига эътибор қаратиш кифоя. Air Time компаниясининг мижозлари орасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК каби нуфузли ташкилотлар ҳам борлиги унинг маҳсулотлари юқори сифатидан дарак беради. Самолётлар бортларида ҳам айнан Air Time ҳаво хушбўйлаштиргичларидан фойдаланилади.

Фото: Air Time
Фото: Air Time

Ёқимли ҳид кишининг кайфиятини кўтаради ва унинг психоэмоционал чарчоқларни ҳам чиқаришга кўмаклашади. 100% табиий компонентлар, осон сепилиш имконияти, мусаффо ҳаво ва узоқ сақланиб қолувчи хушбўй ҳид каби 4 хил сифат (20 турдан ортиқ ифорлар жамланмаси) айнан Air Time бренди маҳсулотларига тегишлидир. Ҳаво хушбўйлаштиргичлари нохуш ҳидларни бартараф этиши билан бирга узоқ вақт давомида уйингиз ёки офисингизда софлик муҳитини яратишга ҳам кўмак беради.

Ўзбекистон бозорларида биринчилардан бўлиб ҳаво хушбўйлаштиргичлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Air Time маҳсулотларининг турли ассортиментга эгалиги исталган дид эгаси ўзига манзур келувчи ҳидни топа олишига ёрдам беради. Улар денгиз ва мусаффоликни берувчи арктика, океан ифори, тули экзотик мевалар, табиат ва ўнлаб гулларнинг муаттар ҳиди, шунингдек, қаҳва ва парфюм ҳидлари ҳамда «anti tobacco» хушбўйлаштирувчилари энг нозик дид эгаларининг ҳам кўнглини топади.

Фото: Air Time
Фото: Air Time

Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Юнусобод ҚФЙ, Карвон йўли кўчаси, 28-А уй

Мурожаат учун телефонлар:

Маҳсулотларимиз ҳақида батафсил маълумотларни airtime.uz сайтида топиш мумкин. Шунингдек, Facebook ва Instagram саҳифаларимизни кузатиб бориб, турли акцияларимиз ҳамда янгиликларимиздан хабардор бўлиб боришингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид