23:03 / 04.06.2018
6453

General Motors вице-президенти пойга старти ушланишига сабабчи бўлди (видео)

АҚШда ўтказилувчи IndyCar автомобиллар пойгасининг Детройт Гран-приси вақтида қизиқ воқеа юз берди. 

Воқеа пойга старти олдидан машиналарни “қиздириб олиш” вақтида юз берган. Бунда пойгада иштирок этувчи машиналар хавфсизлик машинаси ортидан юриб ўтадилар. Бироқ хавфсизлик машинаси ҳайдовчиси навбатдаги бурилишдан чиқмай туриб, газ тепкисини кескин босган ва оқибатда бошқарувни йўқотиб, трасса четидаги тўсиққа бориб урилган.

Қизиғи, Chevrolet Corvette ZR1 хавфсизлик машинасини профессионал пойгачи эмас, балки General Motors вице-президенти Марк Ройсс бошқарган. Бу пойга Chevrolet маркаси пиар-акцияси бўлиши керак бўлган. Таъкидланишича, Ройсс пойга олдидан экстремал ҳайдовчилик курсларида ўқиган.   

Chevrolet вакилларининг айтишларича, тўқнашувга об-ҳаводан тортиб трасса ҳолатигача бир қатор сабаблар олиб келган. Воқеадан кейин Ройсс ва марка АҚШда ҳазил-мутойибалар ва мемлар объектига айланди. 

Top