General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
General Motors компанияси йилдан йилга талаб пасайиб бораётганлиги боис Spark ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатиб, унинг ўрнига Тrax (Tracker) русумли автомобиллар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Фото: UzAuto Motors
General Motors (АҚШ) автоконцерни 2022 йилнинг августидан бошлаб Spark автомобили ишлаб чиқарилишини тўхтатади.
Бу 2021 йилда ушбу моделнинг сотуви кескин пасайиб кетгани билан изоҳланган.
Маълумот учун, 2021 йилда GM атиги 24 459 дона Spark сотган, бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кам.
Бундан аввал ҳам компания томонидан Chevy Cruze, Sonic вa Impala автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилганди. Ҳозирда учта русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда: Camaro, Corvette va Malibu.
Kelley Blue Book маълумотларига кўра, Spark Американинг энг арзон электромобили (бошланғич нархи – 13 600 доллар) бўлган ва эндиликда унинг ўрнига Тrах (Tracker, бошланғич нархи 21 400 доллар) автомобили ишлаб чиқарилади.
«Ўзавтосаноат» ахборот хизматининг Kun.uz'гa маълум қилишича, Ўзбекистонда Spark ишлаб чиқариш тўхтатилиши режа қилинмаган. Чунки бу моделга харидорлар ўртасида талаб анчайин юқори ҳисобланади.
UzAuto Motors'дан маълум қилишларича, компания 2022 йил июл ойидан Tracker автомобилини ишлаб чиқара бошлашни режалаштирмоқда.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президентга Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот берилди
Спорт | 17:51
-
Австралиялик аёл қариндошларини заҳарли қўзиқорин билан ўлдирди
Жаҳон | 17:42
-
Греция 14 йил ичида илк бор сурияликларга бошпана беришни рад этди
Жаҳон | 17:34
-
АҚШ расмийларида Жеффри Эпштейннинг «мижозлар рўйхати» йўқ – ОАВ
Жаҳон | 17:10
Мавзуга оид

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

08:26 / 16.04.2025
Наманганда 16 ёшли қиз бошқарувидаги Spark каналга тушиб кетди

08:40 / 01.04.2025
Андижонда Spark ЙПХ ходимини уриб юборди

09:08 / 27.03.2025